Presentation is loading. Please wait.

Presentation is loading. Please wait.

Масофавий таълим тизими.

Similar presentations


Presentation on theme: "Масофавий таълим тизими."— Presentation transcript:

1 Масофавий таълим тизими

2 Мавзу режаси: Масофавий тизимлар таҳлили MOODLE фалсафаси Moodle фойдаланувчиси учун тавсиялар

3 Масофавий таълим тизимлари таҳлили
Масофавий таълим тизимлари таҳлили Электрон таълимни ташкиллаштиришнинг асосий манбалари AUTHORING  TOOLS Муаллифлик дастурий маҳсулотлари Authoring tools LMS (Learning  Management  Systems) Виртуал таълим жараёнини бошқарувчи тизимлар CMS  (Content  Management  Systems)   Ички контентни бошқарувчи тизимлар

4 Масофавий таълим тизимлари таҳлили
Масофавий таълим тизимлари таҳлили Электрон таълимни ташкиллаштиришда қўлланиладиган дастурий таъминотлар

5 Масофавий таълим тизимлари таҳлили
Масофавий таълим тизимлари таҳлили LMS тизимларининг таълим бозоридаги статистикаси

6 Масофавий таълим тизимлари таҳлили
Масофавий таълим тизимлари таҳлили Moodle бўйича статистика ( йил ҳолатига) Рўйхатга олинган сайтлар 62,075 Давлатлар 220 Курслар 8,552,462 Фойдаланувчилар 77,918,769 Рўйхатга олинганлар 201,686,138 Форум хабарлари 157,059,272 Ресурслар 77,155,402 Тест саволлари 350,454,047

7 MOODLE фалсафаси “MOODLE” сўзи “Modular Object – Oriented Dynamic Learning Environment”  сўзларининг қисқартмасидан ҳосил қилинган. Асосчиси - Martin Dougiamas. Илк кўриниши 2002 йилнинг августида ишга туширилган. Очиқ кодли (Open Source) дастурий таъминот сифатида GNU Public License билан тарқатилади. Ўқитишни бошқариш тизимлари (LMS) синфига тегишли бўлиб, кўпчиликнинг биргаликда фойдаланишига имкон берувчи онлайн ўқув материалларни ишлаб чиқиш, бошқариш ва тарқатиш учун хизмат қилади.

8 MOODLE фалсафаси Дунёда Moodle тизимидан фойдаланаётган мамлакатлар сони 200 дан ортиқ Дунёнинг Moodle тизими асосида масофавий таълим ташкил этилган етакчи университетлар сони 193 Дастур таржима қилинган тиллар сони 75 Moodle дастури билан ишлаётган таълим муассасаларининг Интернетда рус тилидаги сайтлари сони 250 дан ортиқ Moodle дастурида фаолият олиб бораётган дастурчилар сони 300

9 Moodle имкониятлари Тизимда ўз курсини яратиш, уни матн, ёрдамчи файллар, презентациялар, сўровномалар ва бошқа хил шаклдаги манбалар билан тўлдириб бориш имконияти мавжуд; Курснинг ҳар бир модулидан сўнг оралиқ назорат тести ўтказилиши мумкин; Талабаларнинг топшириқларни бажариш натижаларига асосан ўқитувчи баҳолар қўйиши ва жавобларга изоҳлар бериши мумкин; Ўқитувчига нафақат талабалар билан тескари алоқани самарали равишда ташкиллаштириш ва уларнинг билимини баҳолаш, балки маъруза материаллари ва амалий машғулотлар тузилмасини осонгина ўзгартириш учун воситалар тақдим этади.

10 Moodle имкониятлари Бош саҳифанинг интерфейси администратор томонидан мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин. Курсни ўқиш даври уни созлаётганда берилади. Курс бўйича ўқишни тугатиш санасини ўқитувчи белгилаб қўяди. Бу санадан сўнг курсга кириш мумкин бўлмайди. Тизимда тингловчиларга курс бўйича ўқиш муддати тугаганлиги ҳақида электрон хабар юбориш имконияти бор. Ўқитувчи зарурий ҳолларда тингловчини курсдан четлаштириш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, администратор томонидан белгиланган муддатда тингловчи курсга ақали бир марта кирмаса, у автоматик тарзда курсдан четлатилади.

11 Moodle фойдаланувчиси учун тавсиялар
Ўқув материалини мантиқан тугалланган алохида бир неча модулларга ажратинг. Курс мавзусига оид Интернет манбаларини ўрганинг. Зарурий Интернет манбаларнинг (ҳаволаларни кўрсатган ҳолда) фойдали рўйхатини яратинг. Курс таркибини шакллантиришда ҳамда уни тақдим этишда тўлақонлилик тамойилига амал қилинг. Веб саҳифаларни яратишда, катта ҳажмдаги матнли саҳифаларни ўзлаштирилиши қийин кечиши сабабли имкон қадар экранга сайтнинг барча контентини жойлаштиришга ҳаракат қилинг.

12 Moodle фойдаланувчиси учун тавсиялар
Ўқув материалини визуал қабул қилинишини таъминлаш орқали самарадорлигини ошириш мақсадида график иллюстрациялардан фойдаланишингиз мақсадга мувофиқ. Курснинг интерфаол элементлари ҳамда манбалари номи қисқа ва кенг қамровли мазмунга эга бўлиши лозим. “Файл учун ҳавола” («Ссылка на файл») манбаси орқали курс саҳифаларида тақдимотлар, аудио ва видео файллар, шунингдек, бошқа мультимедиали файлларни жойлаштиринг. “Топшириқ” («Задание») элементидан турли хилдаги кундалик билимларни назорат қилишда фойдаланинг. Янги атамалар учун глоссарий яратинг. Глосаррий яратишда таълим олувчиларни жалб этган ҳолда мазкур манбани интерфаоллаштиришингиз мумкин.

13 Moodle фойдаланувчиси учун тавсиялар
Форумлар, семинарлар, викилар ёрдамида Таълим олувчиларнинг биргаликда билим олиши услубини қўлланг. Таълим олувчиларнинг маҳорат ва қобилиятини янада ривожлантиришда “Маъруза” инструментидан фойдаланинг, бу таълим олувчиларнинг билимини батафсил таҳлил қилиш имконини беради. Саволлар банкини тўлдиришда саволларнинг турли хилидан фойдаланишга ҳаракат қилинг: бир неча жавоб вариантига эга бўлган саволлар, қисқа жавобли саволлар ва бошқалар. Ўқув курсига тренажерлар – машқ қилиш учун тестларни ҳам киритинг. Ҳар бир ўқув модулини назорат тестлари билан якунланг.

14 ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !


Download ppt "Масофавий таълим тизими."

Similar presentations


Ads by Google