Presentation is loading. Please wait.

Presentation is loading. Please wait.

“Ғарблашиш ортидаги ғариблашиш” мавзусидаги давра суҳбати

Similar presentations


Presentation on theme: "“Ғарблашиш ортидаги ғариблашиш” мавзусидаги давра суҳбати"— Presentation transcript:

1 “Ғарблашиш ортидаги ғариблашиш” мавзусидаги давра суҳбати

2 “Ғарблашиш ортидаги ғариблашиш”
Иштирок этганлар: Таклиф этилганлар: Ўтказиш жойи: Ўтказиш муддати: Ўтказиш соати: “Педагогика” факультети декани проф.Г.Д.Шамсиддинова, “Педагогика ва психология” кафедраси мудири п.ф.н. Дотс.Ф.О.Ходжиева, кафедра ўқитувчилари F.Hamidova, D.Umurzoqov, N.Sharipova, D.Usmonova, M.Raupova, Д.Нумонова, талабалар ётоқхонасидаги 193 нафар талаба; Фалсафа фанлари доктори Н.О.Сафарова, институт касаба уюшмаси раиси Н.Р.Бекмуродов. “Талабалар ётоқхонаси” 2013 йил 31 октябрь 18.30

3 Ғарблашиш ортидаги ғариблашиш
Ҳозирги даврда жаҳон миқёсида кечаётган глобаллашув жараёнлари ХХ асрнинг охири ХХI аср бошларида бутун инсоният, ер юзидаги барча халқлар ва миллатлар тараққиёти учун, айниқса, ҳаётга кириб келаётган ёш авлод учун мисли кўрилмаган имкониятлар яратиб берди. Айниқса, фан ва техниканинг илғор ютуқлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, Интернет тизими турли давлатлар ва минтақалар ўртасидаги чегараларни очиб бериб, ўзаро ҳамкорлик ва интеграция ривожига сўзсиз катта ҳисса қўшаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз. Лекин инсоният тафаккурининг юксак ва ёрқин намоёни бўлган бундай ютуқлар айни пайтда айрим сиёсий кучларнинг ғаразли ниятларини амалга оширишда мафкуравий қурол сифатида ишлатилаётганини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Одамларнинг, биринчи новбатда ёшларнинг онгу тафаккурини, маънавий оламини издан чиқаришга қаратилган бундай уринишларнинг асл моҳиятини, уларнинг узоқ ва давомли, салбий оқибатларини англаш ва бундай хавф-хатарларнинг олдини олиш бугунги кунда ўта муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.

4 Ғарблашиш ортидаги ғариблашиш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тахминича, 2030 йилгача дунё бўйича деменция, яъни ақли заифликка чалинганлар сони икки баравар кўпайиб, 65,7 миллион нафарга етади. Маълумки, деменцияда беморнинг хотираси пасайиб, сўз бойлиги, тасаввур ва тушунчаси, шунингдек, фикрлаш жараёни бузилади. Мутахассислар ҳар йили дунёда 7,7 миллион киши, яъни ҳар сонияда битта одам ушбу дардга чалинаётганини таъкидламоқдалар. Хўш, ушбу касалликни келтириб чиқараётган омиллар нималар?! Ҳеч шубхасиз, биринчи навбатда асл мақсади ниқоб остига олинган мафкуравий-ғоявий оқимлар натижасининг илк кўринишларидан бири бу. Ўтган асрнинг йиллари илдиз ота бошлаган кўплаб мафкуравий ҳуружлар бугунга келиб “мева” бера бошлагани сир эмас. Афсуски, инсониятни маънавий-руҳий қашшоқликка элитувчи бўлмағур ғояларни кўнгилочар тадбирлар сифатида тарғиб қилаётган ва бу орқали жаҳон маданиятини издан чиқаришга уринаётган халқаро кучларнинг таъсири олдини олиш борасидаги чора-тадбирларга қарамасдан бизнинг ҳам тўй-хашамларимизу юриш-турмушимизга, ҳаттоки маънавиятимизга тобора хунукроқ кўринишларда сингиб бораяпти. Бу таъсирнинг “Замонавийлик” тушунчаси доирасида ниқобга ўралганини ёшлар тугул айрим ёши катта инсонлар ҳам тўлиғича, соғлом ақл билан англай олишгани йўқ.

5 ХЭЛЛОУИН – ДАҲШАТЛАР ГИРДОБИ
Юқоридаги каби ғоявий таъсирлардан бири Хэллоуин байрамидир. Тўғри, бу байрам ҳақида кўпчилик етарлича маълумотга эга эмас. Аммо шундай бўлишига қарамасдан уни юртимизда ҳам нишонлаш тарафдорлари бўлган ёшлар топилаяпти. Шу ўринда талабаларга бу байрам нималиги ҳақида бироз маълумот бериб ўтсак. Хэллоуиннинг тарихи ҳақида турли қарашлар мавжуд. Масалан, айрим манбаларда айтилишича, Ирландияда яшаган қадимги кельт қабиласи 1 ноябрни янги йил байрами сифатида нишонлашган. Кейинчалик, Ирландияга христиан дини кириб келгач, кельтлар дўзах ва ёвуз кучларга ишона бошлаганлар ҳамда янги йил байрамини ялмоғиз кампир образини яратиш учун ҳар хил қўрқинчли либослар кийган холда кутиб олишган. Шундан кейин бу либослар байрам персонажига айланган. Бошқа манбада келтирилишича эса VII асрда Рим папаси Бонифаций 1 ноябрни “All Hallows Eve”, яъни “Барча муқаддаслар куни” деб эълон қилган. Бугунги Хэллоуин байрами (31 октябр куни нишонланади) шундан келиб чиққанлиги ҳақида фаразлар мавжуд. Кўриниб турибдики,

6 ХЭЛЛОУИН – ДАҲШАТЛАР ГИРДОБИ
Европадаги кўплаб давлатларда ҳар йили сабрсизлик билан кутиладиган ушбу байрам тарихий жиҳҳатдан ҳам, маънавий-маданий жиҳатдан ҳам бизнинг миллатимизга, умуммиллий қарашларимизга умуман тўғри келмайди. Қолаверса, Хэллоуинни нишонлаш йиллар силсиласида ўзгариб, бугун умуман бошқача кўриниш ва шаклга эга бўлган. Аниқроғи, юқорида айтганимиз – халқаро кучлар ушбу байрамдан ўз муддаолари йўлида фойдаланишаяпти. Маҳлуқлар кўринишидаги қўрқинчли либослару ёвузликлар акс этган ниқобларда кун бўйи кўчада оломон бўлиб юриш, шовқин-сурон кўтариш, тунги клубларга бориб кўнгиллари истаган ишни қилиш ҳамда бу орқали руҳий хузур олиш менталитетимизнинг қай бир жиҳатига мос келади?! Қолаверса, байрамда зулм ўтказиш, ёвузлик, инсониятга хос бўлмаган фазилатлар тарғиб қилинади. Бу ёшлар онгига таъсир қилишнинг Хэллоуин баҳонасидаги байрамона кўриниши холос. Бундан ташқари, ушбу байрам нишонланган кун кўплаб қонунбузилиш холатлари, турли жиноятлар, тартибсизликлар юзага келиши мумкин.

7 ХЭЛЛОУИН – ДАҲШАТЛАР ГИРДОБИ
“Ўликлар байрами” (“Праздник мертвых”) деб аталишиёқ Хэллоуиннинг даҳшатлар гирдоби эканлигини билдиради. Ушбу байрамда иштирок этган ёшнинг руҳий олами бир кундаёқ бузилади, табиати ва онги бевосита сатанизм таъсирига тушиб қолади. Ачинарлиси, Хэллоуин нафақат мамлакатимизга, балки вилоятларга ҳам кириб келишга улгурди. Хэллоуин байрамининг биз учун ҳеч қандай тарбиявий жиҳати йўқ. Зарарини эса юқоридагилардан келиб чиққан холда ўзингиз тасаввур қилиб кўринг.  Бундан ташқари, ушбу байрам нишонланган кун кўплаб қонунбузилиш холатлари, турли жиноятлар, тартибсизликлар юзага келиши мумкин. “Ўликлар байрами” (“Праздник мертвых”) деб аталишиёқ Хэллоуиннинг даҳшатлар гирдоби эканлигини билдиради. Ушбу байрамда иштирок этган ёшнинг руҳий олами бир кундаёқ бузилади, табиати ва онги бевосита сатанизм таъсирига тушиб қолади.

8 Факультет декани проф. Г.Д.Шамсиддинованинг кириш сўзи

9 “Педагогика ва психология” кафедраси мудири п. ф. н. Дотс Ф. О
“Педагогика ва психология” кафедраси мудири п.ф.н. Дотс Ф.О.Ходжиеванинг маърузаси

10 Фалсафа фанлари доктори Н.О.Сафарованинг маърузаси
Фалсафа фанлари доктори Н.О.Сафарованинг маърузаси

11 Кафедра ўқитувчилари Д.Умрзоқов ва М.Рауповаларнинг слайд тақдимоти
Кафедра ўқитувчилари Д.Умрзоқов ва М.Рауповаларнинг слайд тақдимоти

12

13 З. ФРЕЙДНИ ПСИХИК РИВОЖЛАНИШ ЭТАПЛАРИ ЖАДВАЛИ
Босқич Ёш даврлари Жинсий энергияни интилиш зонаси Вазифа ва тажриба, тараққиёт даражасининг мос келиши Орал 0-18 ойликдан Оғиз (эмиш, тишлаш, чайнаш) Йироқлашиш (кўкрак ва сўрғичдан). Она танасидан ўзини ажратиб қўйиш. Анал 1,5-3 ёш Анус (удержание или выталкивание фекалий) Хожатхонага ўргатиш (ўз-ўзини назорат қилиш) Фаллос 3-6 ёш Жинсий органлар (мастурбация) Ўз жинси ёки ўзга жинсдаги ёши катта одамларга тақлид қилиш Латент (яширин) 6-12 ёш Жинсий сустлик Ўз тенгдошлари билан ижтимоий алоқани кенгайтириш Генитал Пубертат (жинсий етилиш) (бисексуал ва гетеросексуал муносабатларга мойиллик) Интим ёки севги муносабатларини ўрнатиш; жамиятга ўз хиссасини қўшиш

14 Айнан генитал даврда ўсмир ёшлар идентификация қилиш (кимгадир ўхшаш, тақлид қилиш) учун ўзига объект қидиради. Ўзларини атроф-муҳит билан қиёслаб, ташқи, ички дунёқарашини шакллантирадилар. Бундай объект эстрада хонандаларини, ёқтирган кино қахрамонларини, кўчадаги “кўзга кўринган” шахсларни танлашади. Уларни ҳулқ-атворини, кийинишини, синаб кўриб, ибрат оладилар...!

15 Уларни бошқа ўсмирлардан ажратиб турадигани алохида белгилари.
Юз тузилиши Сочлари калта ёки узун, хар хил рангга бўялган, юзининг ўнг тарафи соч билан беркитилган. Сочни 2 хил рангга бўяган. Қора-бинафша, қора-сариқ, қора-қизил.. юзларига хар хил рангда бўёқлар билан бўялган. Бурун, қулоқларига хар хил тақинчоқлар тақилган бўлиши мумкин.

16

17

18

19 Социал-психологик жихатдар уларнинг гурухларига эътибор берганимизда:
Ўзини мақсадига эриша олмаган, мақсадини белгилай олмаган ёшдаги ёшлар ташкил этади. Кўп холларда психологик жихатдан стрессга, дипрессияга, қўрқувга дуч келган ёшлар киради. Ўз ўрнини топишга интилаётган ёшлар; Кучли стресс (касаллик, яқин одамининг вафоти, ажралиш) ни бошдан кечирганлар. Нотўлиқ оилалар; Жисмоний нуқсонларга эга бўлган шахслар; Психик – депрессив холатга тушган шахслар;

20 ХУЛОСА: Бугунги кунда ахборотлар оқими глобаллашув жараёнида ижтимоий воқейлик ёки ҳодисларни чуқур таҳлил эта олиш, талаба ёшлар ўртасида миллий қадрятларимизни, миллий маданиятни такомиллаштириш, ёд ғояларга берилиб кетмаслик ва миллий ўзликни англаш, маънавий маданиятни замонга қараб тиклаб, уни ижобий бойитиб, ундан тўла ижобий фойдаланиш давр талабидир.


Download ppt "“Ғарблашиш ортидаги ғариблашиш” мавзусидаги давра суҳбати"

Similar presentations


Ads by Google