Presentation is loading. Please wait.

Presentation is loading. Please wait.

Tashkent Institute of irrigation and melioration

Similar presentations


Presentation on theme: "Tashkent Institute of irrigation and melioration"— Presentation transcript:

1 Tashkent Institute of irrigation and melioration
TEMPUS DE-TEMPUS-JPCR Sustainable Agrarian Management Studies for Uzbekistan (SAMUz) Tashkent Institute of irrigation and melioration ISKANDAR YUNUSOV

2 Лойиҳа доирасида амалга оширилган тадбирлар
2014 йил 8-14 март кунлари SAMUz лойиҳаси доирасида Германиянинг Гиссен университетида (Justus-Liebig University Giessen) дастлабки координацион учрашув ўтказилди. Мазкур лойиҳада Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг фаол қатнашиш мақсадида институтнинг ўқув ишлари бўйича биринчи преректори, т.ф.н. Б.С.Мирзаев ҳамда мазкур лойиҳанинг институтдаги 2014 йилдаги координатори, институтнинг катта илмий ходим изланувчиси, т.ф.н. Ж.К.Худайназаров Германиянинг Гиссен университетига хизмат сафарига бордилар.

3 Мазкур учрашувда лойиҳа мақсадларига эришишнинг стратегик вазифалари белгилаб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон таълим тизимининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан холда, илғор хориж тажрибалари, жумладан, Болония тамойилларини жорий қилиш имкониятлари ўрганилиб, лойиҳанинг уч йиллик иш режаси, вазифалари ва уларни амалга оширишнинг маъмурий ва методологик масалалари мухокама қилинди. Бундан ташқари Германиянинг Юстус Либиг номидаги Гиссен университети президенти билан учрашувда келажакда икки олий ўқув юрт ўртасидаги ўқув-методик ва илмий алмашинув имкониятлари тўғрисида музокаралар олиб борилди.

4 2014 йил июль кунлари Европалик хамкорлар билан Тошкент давлат аграр университетида ўтказилган семинарда Европа стандартлари асосидаги янги “Қишлоқ хўжалигида менежмент” бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандартлари ва ўқув режанинг тақдимотларини ўтказилди. Семинарда Европалик ҳамкор университетлардан вакиллар, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги вакили, Ўзбекистон Erasmus+ миллий оффисининг бошлиғи, Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари ва барча ҳамкор институтлардан вакиллар қатнашдилар. Семинарда янги ўқув режасидаги фанлар бўйича таянч тушунчалар, уларни ўқитиш услублари бўйича қизғин машғулотлар бўлиб ўтди. Ҳозирда шу янги иқтисодий фанлар бўйича замонавий ўқув-услубий материалларни Европа университетлариинг маълумотлари асосида тайёрлаш жараёнлари кетмоқда. Кейинги босқичда Ўзбекистонда ва Европада шу янги фанлар бўйича ўқитувчиларга тренинг ўтказиш режалаштирилган.

5 Темпус дастури доирасида Sustainable Agrarian Management Studies for Uzbekistan – SAMUz (Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини бошқариш бўйича барқарор ўқув режалар) лойиҳасини Тошкент ирригация ва мелиорация институтида сифатли амалга ошириш мақсадида институт профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган 8 кишилик ишчи гуруҳ тузилди ва ишчи гурух аъзоларига вазифалар белгилаб берилди.

6 Институтда Tempus SAMUz лойиҳаси доирасида бажариладиган ишларни амалга ошириш бўйича ишчи гурух таркиби (ТИМИ ректорининг 2015 йил 28 январдаги 25А\Ф-сонли буйруғи асосида) ФИШ Вазифаси 1 Мирзаев Баходир Лойиҳанинг бошқарув қўмитаси аъзоси, институтда лойиханинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига жавобгар 2 Рамазанов Умар Лойиҳанинг бошқарув қўмитаси аъзоси, лойиҳанинг институтдаги координатори, ташкилий, илмий ва молиявий масалалар бўйича жавобгар 3 Табаев Азамат Ишчи гурух аъзоси, WP1 ва WP4 ҳужжатлар пакети бўйича жавобгар ўқитувчи; 4 Юнусов Искандар Ишчи гурух аъзоси, WP3 ҳужжатлар пакети бўйича жавобгар ўқитувчи; 5 Умаров Сухроб Ишчи гурух аъзоси, WP5 ҳужжатлар пакети бўйича жавобгар ўқитувчи; 6 Худайназаров Жахонгир 7 Холяров Умурзоқ Ишчи гурух аъзоси, WP5 ҳужжатлар пакети бўйича жавобгар ўқитувчи ва техник ишлар бўйича маъсул 8 Махсумхонова Азиза Ишчи гурух аъзоси, WP7 ҳужжатлар пакети бўйича жавобгар ўқитувчи;

7 SAMUz (Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини бошқариш бўйича барқарор ўқув дастурларини жорий қилиш) лойиҳаси доирасида тайёрланадиган ҳужжатлар пакетлари (working packages) хақида маълумот Хужжатлар пакетларининг (working packages) номери Хужжатлар пакетларининг қисқача мазмуни WP1 Бакалавриат ва магистратура ўқув режаларини яратиш WP2 Докторантура яратиш WP3 Ўқув-услубий ва дидактик материалларни янгилаш, докторантура учун техник инфратузилмани ва электрон таълим ресурсларини ўрнатиш WP4 Таълим сифатини таъминлаш тизими WP5 Бакалавриат, магистратура ва докторантурада янги такомиллаштирилган ўқув режаларини синаш WP6 Ички сифат назорати ва уни ташқи хамкорлар томонидан такомиллаштириш WP7 Лойиҳа натижаларини тарқатиш ва тарғибот қилиш WP8 Лойиҳани бошқариш: ишчи гурух тузиш, хизмат сафарларини режалаштириш, молиявий хужжатлар, техникаларни ўрнатиш, хисоботлар тайёрлаш

8 ТИМИ тренинг, феврал Темпус SAMUz лойиҳаси доирасида навбатдаги йиғилишни Тошкент Ирригация ва мелиорация институтида 2015 йил феврал кунлари профессор-ўқитувчиларнинг тренинги бўлиб ўтди. Тренинг 2 нафар Европалик мутахассислар томонидан инглиз тилида ўтказилиши режалаштирилган эди, уни Германиянинг Халле университети профессори Михаел Грингс олиб борди ва Грециянинг Аристотел университети профессори Дмитриос Мошоу тренингга қатнаша олмади. Тренинг янги ўқув режасидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат саноатида нарх ва рақобат» мавзуси бўйича ўтказилади. Тренингда юқоридаги фан бўйича Андижон қишлоқ хўжалик институти хамда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтиларидан 4 нафар, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институтларидан 6 нафардан, Термиз давлат университетидан 2 нафар, Ўзбекистондан жами 22 нафар ўқитувчилар қатнашишди ва сертификатлар берилди.

9

10 Фан дастурларини яратиш бўйича бажарилган ишлар
Қишлоқ хўжалиги менежменти Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришни ташкил этиш Кўп тармоқли фермер хўжаликларини бошқариш

11 Келажакдаги режалар “Аграр менежмент” мутахассислиги бўйича магистратуранинг наъмунавий ўқув режалари ва Давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилганидан сўнг, мазкур магистратура мутахассислигида таълим олувчи магистрлар учун ишчи ўқув режалари, фанларнинг намунавий ва ишчи дастурлари, ўқув жараёнлари графиклари ва мажмуалар тайёрланади. Илғор 3 босқичли “Фермер хўжалигини бошқариш” бакалавриат йўналиши, “Аграр менежмент” мутахассислиги бўйича магистратура ва “Аграр сиёсат ва қишлоқ хўжалиги иқтисоди” соҳасида докторантура ихтисосликларини энг илғор Европа андозаларига ва амалиётига, ҳамда Болония жараёни тажрибасига таянган холда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш учун адабиётлар тайёрланади, таржима қилинади ва чоп этилади. “Фермер хўжалигини бошқариш” бакалавриат йўналиши, “Аграр менежмент” мутахассислиги бўйича магистратура ва “Аграр сиёсат ва қишлоқ хўжалиги иқтисоди” соҳасида докторантура ўқувчилари учун чет эллик хамкор олий ўқув юртлари билан масофавий ўқиш ташкил этиш мақсадида дастурлар тайёрланади. Юқоридаги йўналишда кадрлар тайёрлашда иштирок этувчи профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистонда ва чет элда малака ошириш курслари ташкил этилади.


Download ppt "Tashkent Institute of irrigation and melioration"

Similar presentations


Ads by Google