Download presentation
Presentation is loading. Please wait.
Published byMargaret Robbins Modified over 9 years ago
1
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ ИСЛОМ ТАРИХИ ВА ФАЛСАФАСИ ФАКУЛЬТЕТИ ДИНШУНОСЛИК ЙЎНАЛИШИ 2-БОСҚИЧ ТАЛАБАСИ У. ПАЛВАНОВНИНГ “ЭТНОЛОГИЯ” ФАНИДАН ТАЙЁРЛАГАН ПРЕЗЕНТАЦИЯСИ МАВЗУ: ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ТАРИХИ ТОШКЕНТ - 2012
2
Этногенез тушунчаси Этногенез - халқнинг келиб чиқиши. Тарих фанидаги мавжуд илмий методологик ишланмага кўра, этногенез деб илгаридан мавжуд бўлган бир неча этник компонентлар асосида янги этнос (элат)нинг вужудга келишига айтилади. «Этногенез» тушунчаси фанга илк маротаба 20-асрнинг 20-йилларида Н.Я.Марр томонидан киритилган. Ҳар бир халқнинг тарихи унинг этногенези ва этник тарихи билан узвий боғлиқдир. Этногенез этник тарихнинг маълум босқичларида вужудга келиб маълум бир этноснинг элат, халқ бўлиб шаклланишига қадар бўлган даврда давом этадиган тарихий ва этномаданий жараёндир. Этногенез жараёнида этносни белгиловчи ҳудудий омиллар: тил ва этник ном бирлиги, этномаданий бирлик, ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик, этник ном (этноним) ҳамда ўзликни англаш бирлиги, сиёсий уюшма бирлиги, дин умумийлиги ва бошқа қатор этник аломатлар муҳим аҳамият касб этади. Ушбу этник аломатлар ва белгиларнинг барчаси содир бўлгандагина этнос — халқ шаклланади, яъни этногенез жараёни якунланади.
3
Юртимизнинг энг қ адимги а ҳ олиси Мил. авв. II минг йилликнинг охири - I минг йилликнинг бошлари Ўрта Осиё худудларида мураккаб этник-маданий жараёнлар бўлиб ўтади; Жанубий ҳудудлардаги ҳосилдор воҳалар ўтроқ деҳқончилик аҳолиси томонидан ўзлаштирила бошланган бўлса, шимолий вилоятларда кўчманчи чорвадор қабилалар тарқала бошлади; Кўчманчи чорвадорлар ва ўтроқ ахолининг узвий муносабатлари асосида ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар авж олди; Бронза даврига келиб, Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида баланд бўйли, боши чўзинчоқ, юзи тор ирқнинг вакиллари тарқалган; Шимолий дашт ва чўл ҳудудларида эса, жануб аҳолисидан фарқ қилган боши думалоқ, юзи жуда кенг ва чўзиқ бўлмаган қабилалар яшаган; Бронза даврига келиб, Ўрта Осиё ҳудудида қадимги жанубий ва шимолий қиёфадаги одамлар ваклларининг қўшилиши жараёни бошланади ҳамда айнан мана шу даврга келиб, ўлкамизда яшаб ўтган бронза даври қабилалари Ўрта Осиё қадимги халқларига асос солганлар.
4
Манбалардаги маълумотлар Юнон-рим манбаларида Евроосиёнинг катта ҳудудларида яшовчи қадимий элатлар умумий ном билан «скифлар» деб аталади; Помпей Трог скифларнинг қадимийликда мисрликлардан қолишмаслигини эътироф этса, Плиний Ўрта Осиё ҳудудларида 20 га яқин элатлар яшаганлигини қайд қилади; Қадимги манбаларда скифларнинг сак ва массагет қабилалари кўпроқ тилга олинади; Қадимги форс манбаларида сакларларнинг сака- хаумаварка, сака-тиграхауда ҳамда сака-тиай-тара-дарайя қавмларидан иборат бўлганлиги қайд қилинади; Массагетлар хусусидаги маълумотларнинг таҳлили уларнинг маҳаллий чорвадор қабилаларга мансуб бўлиб, ҳарб ишига моҳир бўлганликларидан далолат беради.
5
Ўзбек халқига хос Ўрта Осиё икки дарё оралиғи ирқининг шаклланиш даври хусусидаги қарашлар Биринчи қараш мил.авв. 6-4 минг йиллар илгари шаклланган; Иккинчи қараш мил.авв. 1 минг йил илгари шаклланган; Учунчи қараш XVI асрда шаклланган; Тўртинчи қарашда, бундан 2200-2300 йил илгари бошланганлигини асослаб берилди.
6
Ўзбек халқининг шаклланиши асосий боқичлари Кўпгина илмий адабиётларда ўзбек халқининг шаклланишида саккизта муҳим давр санаб ўтилади. Булар қаторида Аҳмонийлар, Македониялик Искандар, Араб халифалиги, Мўғуллар истилоси тилга олинади. Бу ўринда маҳаллий (субстрат) ва келгинди (суперстрат) аҳоли орасидаги ўзаро муносабатларнинг фанда маълум ҳолатларини эслатиб ўтиш жоиз. Яъни, кўп сонли маҳаллий аҳоли таркибига келгинди гуруҳларнинг сингиб кетиши; келгинди гуруҳларнинг маҳаллий аҳолидан устун бўлиши; келгинди аҳоли тенг сонли бўлиши ва ниҳоят, маҳаллий ва келгинди халқлар аралашуви натижасида иккаласига ҳам ўхшаш янги халқ, гуруҳ, элат пайдо бўлишини кузатиш мумкин. Т. Хўжайовнинг махсус антропологик тадқиқотларига қараганда, барча тарихий даврларда маҳаллий халқ келгинди аҳолидан ҳамиша устун бўлган.
7
Манбалардаги маълумотлар Юнон-рим манбаларида Евроосиёнинг катта ҳудудларида яшовчи қадимий элатлар умумий ном билан «скифлар» деб аталади; Помпей Трог скифларнинг қадимийликда мисрликлардан қолишмаслигини эътироф этса, Плиний Ўрта Осиё ҳудудларида 20 га яқин элатлар яшаганлигини қайд қилади; Қадимги манбаларда скифларнинг сак ва массагет қабилалари кўпроқ тилга олинади; Қадимги форс манбаларида сакларларнинг сака-хаумаварка, сака-тиграхауда ҳамда сака-тиай-тара-дарайя қавмларидан иборат бўлганлиги қайд қилинади; Массагетлар хусусидаги маълумотларнинг таҳлили уларнинг маҳаллий чорвадор қабилаларга мансуб бўлиб, ҳарб ишига моҳир бўлганликларидан далолат беради.
8
Ассимиляция жараёнлари Мил. авв. II минг йиллик ўрталаридан бошлаб Ўрта Осиё ҳудудларига шимолий-шарқдан янги этник гуруҳлар кириб кела бошлайди; Ўзбекларга хос антропологик қиёфа Сирдаёнинг ўрта ҳавзаси, яъни Тошкент воҳаси, Фарғона водийси, Хоразм ҳамда Жанубий Қозоғистон ва Еттисув минтақасида мил. авв. I минг йилликнинг иккинчи ярмида шакллана бошлаган; Мазкур аҳоли мил. авв. III-II асрларда Ўрта Осиёнинг марказий ва жанубий вилоятларига бир неча йўналишда кириб борган ва кенг ёйилган; мил. авв. III-II асрларда Ўрта Осиё-икки дарё оралиғи кўчманчи ва ярим кўчманчи туркий элатлари Сирдарёнинг қуйи оқимидан Марказий Қизилқум орқали Самарқанд атрофларига, сўнгра Қашқадарё воҳасининг қуйи қисми орқали Сурхондарё воҳасига бориб жойлашганлар. Кейинчалик уларнинг бир қисми Сурхондарё воҳаси орқали жанубий Тожикистон ҳудудларига ўтишган; Мазкур элатларнинг иккинчи гуруҳи Бухоро воҳаси орқали Туркманистоннинг жанубий вилоятларига, бир қисми эса Шимолий Афғонистондаги ҳозирги Шибирғон шаҳри атрофларига қадар етиб боришган.
9
Ўрта асрларда ассимиляция жараёнлари Ўзбек халқи аждодлари шаклланишининг муҳим босқичларидан яна бири Эфталийлар давлати ва Ғарбий турк хоқонлиги даврига тўғри келади; IX-XII асрларда Ўрта Осиё, жумладан Мовароуннаҳр ҳудудларида ҳозирги ўзбекларга хос қиёфа узил-кесил қарор топган; X аср охири XI бошларида Мовароуннаҳрда Қорахонийлар ҳукмронлигининг ўрнатилиши билан қарлуқ, ўғуз, чигил, яғмо ва бошқа туркий қабила ва уруғларнинг Шош, Фарғона ва бошқа вилоятларда яшовчи туркий аҳоли билан ўтроқ ҳаётга кўчиш жараёни тезлашади; XV аср охири XVI аср бошларида Ўрта Осиёга Дашти қипчоқ элатлари кириб келган. “Ўзбек” атамаси келиб чиққан; Ўзбек халқининг асосини ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида бир неча минг йиллар давомида яшаб келган маҳаллий саклар, массагетлар, сўғдийлар, бохтарлар, хоразмийлар, қанғлилар, довонликлар, чочликлар ташкил этган. Турли тарихий даврларда четдан келиб қўшилган аҳоли туб аҳолига қисман таъсир ўтказган бўлсада, унинг этник қиёфасини тубдан ўзгартира олмаган.
10
IX – X асрларда Мовароуннаҳр ҳудудларига келиб ўрнашган туркий элатлар Қарлуқлар Чиғиллар Яғмолар Арғулар Тургешлар Уйғурлар Қирғизлар Ябакулар в.б
11
Қадим аждодларимиз қиёфаси санъат асарларида
14
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!!!
Similar presentations
© 2025 SlidePlayer.com. Inc.
All rights reserved.