Download presentation
Published byElaine Wilkinson Modified over 9 years ago
1
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби (Солиқ кодекси янги таҳрирининг XXIII-бўлими)
Мурат Кадиров Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ сиёсати бошқармаси бўлими бошлиғи
2
ягона солиқ тўловини; ягона ер солиғини;
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидагиларни тўлашни назарда тутади: ягона солиқ тўловини; ягона ер солиғини; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқни.
3
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
Қуйидаги мажбуриятлар сақлаб қолинади: тўлаш бўйича мажбуриятлар: тўлов манбаида ушлаб қолинадиган фойда солиғи; норезидентлар томонидан бажарилган (кўрсатилган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи; акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда акциз солиғи (ягона солиқ тўловини тўловчилар бундан мустасно); устама фойда солиғи; ер ости бойликларидан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар (ягона солиқ тўловини тўловчилар бундан мустасно); божхона тўловлари;
4
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
ягона ижтимоий тўлов; давлат божлари; айрим товар турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим хизмат турларини кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим; мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар (ягона солиқ тўловини тўловчилар бундан мустасно); автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим; солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлов манбаида ушлаб қолиш мажбуриятлари.
5
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг
Ягона солиқ тўлови Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 54-боби ( моддалар)
6
Ягона солиқ тўлови солиқ тўловчилар;
Қуйидагилар белгиланди: солиқ тўловчилар; соддалаштирилган солиқ солиш тартибига ўтиш қоидалари; умумбелгиланган солиқлар тўлашга қайтиш қоидалари; турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ягона солиқ тўлови тўловчилари шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш тартиби; янги ташкил этилган тўловчиларга бир йил муддатга ягона солиқ тўловини тўлаш бўйича муддатни узайтириш тартиби; қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда тўлаш қоидалари; солиқ солиш объекти, солиқ солиш базаси, солиқ солиш базасидан чегирмалар; солиқ ва ҳисобот даври, тўлаш муддатлари.
7
Ягона солиқ тўловчилари
1) микрофирмалар ва кичик корхоналар; 2) ишчилар сонидан қатъи назар: савдо корхоналари ва умумий овқатланиш корхоналари; хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус; лотерея ўйинларини ташкил қилиш доирасида фаолият кўрсатадиган юридик шахслар.
8
акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи;
Ягона солиқ тўлови қуйидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди: акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи; ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмалар қазиб олишни амалга оширувчиларга; ягона ер солиғи тўловчиларига (асосий фаолият доирасида); қатъий белгиланган солиқ тўловчиларига (асосий фаолият доирасида); маҳсулот тақсимотига оид битимлар қатнашчиларига.
9
Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тартиби
Микрофирмалар ва кичик корхоналар Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш учун ёзма хабарнома тақдим этилади. фаолият кўрсатаётган корхоналар - келгуси ҳисобот даври бошлангунга қадар камида бир ой олдин; янги ташкил этилганлар эса, улар рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмасдан. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари фаолият кўрсатаётган корхоналар - ҳисобот йили бошидан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашлари шарт. янги ташкил этилганлар эса, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб жорий йил тугагунига қадар, 1 октябрдан кейин рўйхатдан ўтганлар эса, келгуси йил тугагунига қадар ягона солиқ тўловини тўлашади.
10
Умумбелгиланган солиқлар тўлашга қайтиш қоидалари
Микрофирмалар ва кичик корхоналар Ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда, ҳисобот даври тугаганидан сўнг 10 кун мобайнида хабарнома асосида кейинги ҳисобот давридан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтадилар. Ишчилар сони мезонига мос келмаган тақдирда, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай хабарнома асосида кейинги ҳисобот йилидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтадилар. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари келгуси йил бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтишлари шарт, солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.
11
Микрофирмалар ва кичик корхоналар ялпи тушум
Солиқ солиш объекти Микрофирмалар ва кичик корхоналар ялпи тушум Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари товар айланмаси
12
Солиқ солиш базаси Солиқ солиш объектидан қуйидагилар чегирилади:
давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар; тўлов манбаида солиққа тортиладиган дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар; дивидендлар кўринишида олинган ҳамда дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (капиталига) йўналтирилган даромадлар. ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини устав капиталини оширишга йўналтиришда акциядорлар қўшимча акцияларнинг қиймати ёки акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш тарзида олган даромадлари; ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги фойда; олинган грантлар; кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати товар (иш, хизмат)ларни реализация қилишдан тушумнинг таркибига илгари киритилган бўлса; суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта пули) тариқасида олинган маблағлар.
13
Солиқ солиш базаси Солиқ солиш объектидан қуйидагилар чегирилади:
автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари учун: жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммасига; маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари учун белгиланган юқори устамасидан ошадиган чакана ва харид нархлари ўртасидаги фарқ суммасига; лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун – ютуқ (мукофот) фондининг суммасига, бироқ тарқатилган билетларга чиққан ютуқларнинг (мукофотларнинг) умумий суммасидан ортиқ бўлмаган миқдорига; брокерлик ташкилотлари учун - битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига; воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун - реализация қилинган товар ҳиссасида товарларни четдан олиб киришда тўланган божхона тўловлари суммасига.
14
Солиқ солиш базаси Солиқ солиш объектидан қуйидагилар чегирилади:
харид қилинган янги технологик жиҳозларга, аммо солиқ солинадиган базанинг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда. Солиқ солинадиган базани камайтириш технологик жиҳозларни ишлаб чиқаришга жорий этилган солиқ давридан бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилади; ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой сотиб олишга текинга берилган маблағлар суммасига, аммо солиқ солинадиган базанинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда.
15
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг
Ягона ер солиғи Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 55-боби ( моддалар)
16
Ягона ер солиғи тўловчилари
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари; қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари.
17
Қўллаш шартлари Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига киради: ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва кўрсатилган ўзи етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш ёҳуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури ҳисобланганлар; қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлганлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган шу маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоиз ташкил қилган юридик шахслар.
18
Қўллаш шартлари ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар илгариги солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотнома тақдим қилади; маҳсулотини ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улушини аниқлашда бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди; агар илгариги солиқ даври натижаларига кўра белгиланган шартларга жавоб берилмаса, солиқ тўловчи жорий солиқ даврининг бошидан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ёки ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши керак.
19
Солиқ солиш объекти Қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ солиш базаси Солиқ солинадиган ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган норматив қиймати солиқ солинадиган база ҳисобланади.
20
Қатъий белгиланган солиқ
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 56-боби ( моддалар)
21
Ягона ер солиғи тўловчилари
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган фаолиятнинг мазкур турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар.
22
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
Якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти доирасида қатъий белгиланган солиқни тўлаш билан бир қаторда, қуйидагиларни тўлайдилар: божхона тўловларини; ер ости бойликларидан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловларини; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни – тадбиркорлик фаолияти учун сув ресурсларидан фойдаланишда; акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда акциз солиғини; фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини; давлат божларини; автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни.
23
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Similar presentations
© 2025 SlidePlayer.com. Inc.
All rights reserved.