Presentation is loading. Please wait.

Presentation is loading. Please wait.

Анъанавий ва интерфаол педагогик технологиялар

Similar presentations


Presentation on theme: "Анъанавий ва интерфаол педагогик технологиялар"— Presentation transcript:

1 Анъанавий ва интерфаол педагогик технологиялар
Анъанавий ва интерфаол педагогик технологиялар Эслатма. Асосий атамалар ва тушунчалар

2 Педагогик дастур - бу нима ва у нималарни белгилайди?
Эслатма Педагогик дастур - бу нима ва у нималарни белгилайди? Педагогик дастур – бу энг аввало, ўқитиш мазмунини ва бола тарбияси вазифаларини белгилайдиган хужжат. Дастурдан қандай асосий саволларга жавоб топишимиз мумкин? Педагогик дастур “нима қилиш керак?” ва “нима учун бундай қилиш керак” деган саволларга жавоб беради. Ўқитиш методи - бу нима? Ўқитиш методи деганимизда “ўқувчиларнинг билим олиш фаолиятини ташкил этиш усули” тушинилади

3 Педагогик (ўқитиш) методларнинг классификацияси:
ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятларининг ташқи белгилари бўйича: маъруза; сухбат; хиқоя; инструктаж; намойиш этиш; машқлар; масалалар ечиш; китоб билан ишлаш; билим олиш манбааси бўйича: сўзлашишга асосланган; кўргазмали - (плакатлар, чизмалар, жадваллар, диаграммалар, моделлар намойиши; техник воситалардан войдаланиш; кино ва теледастурларни кўриш.); амалий - (амалий вазифалар; тренинглар; ишбилармон ўйинлар; низоли вазиятларни таҳлил қилиш ва хал этиш ва ҳ.қ.); билимларни эгаллашда ўқувчилар фаолиятининг фаоллик даражаси бўйича: муаммоли; тадқиқотли; тушинтиришли; иллюстрацияли; қисман изланишли; мантиқли ёндошуви бўйича: индуктивли; дедуктивли; таҳлилий; синтетикли.

4 Анъанавий педагог технология – унинг айрим ўзига хос белгилари
(1) Энг аввало ўқитишни синф-дарс шаклида ташкил этишни назарда тутади. Анъанавий синф-дарс технологиясининг ўзига хос (ажратиб турувчи) белгилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: тахминан ёшлари тенг ва тайёргарлик даражалари бир хил бўлган ўқувчилар синф- комплект контингентини ташкил этади; синф ягона йиллик режа ва дастур бўйича дарс жадвалига мувофиқ ишлайди; машғулотларнинг асосий ўлчам бирлиги - дарс; ўқиш китобларидан (дарсликлардан) асосан уй вазифаларини бажариш учун фойдаланилади. дарсда ўқувчилар фаолиятини ўқитувчи бошқариб боради; ўқув фани бўйича ўқув натижаларини ўқитувчининг ўзи баҳолайди. Анъанавий ўқитиш технологиясининг (АЎТ) мақсади – белгилаб берилган хоссаларга мос шахсни тарбиялаш. Мазмуни бўйича АЎТ мақсадлари шахсни ривожлантиришга эмас, балки аксарият холларда билим, кўникма ва малакаларни (БКМ) ўзлаштиришга йўналтирилган.

5 Анъанавий педагог технология – унинг айрим ўзига хос белгилари
(2) Анъанавий техгология энг аввало авторитар педагогика талабларини назарда тутади. Шахснинг ижодий қирраларини, индивидуал қобилиятларини очиб бериш учун шарт-шароитлар мавжуд эмас. Ўқитувчи ёндошуви: ўқитувчи - бошқарувчи, ягона ташаббускор шахс, ҳакам; катта – ўқитади ўргатади. Ўқувчи ёндошуви: ўқувчи – ўқитиш таъсирини ўтказиш (таълим бериш ) учун қарам объект, ўқувчи «қарздор», ўқувчи – хали тўлақонли шахс эмас. Ўқитиш жараёни «ўртамиёна ўқувчи»га йўналтирилган. Билимларни эгаллаш усуллари қуйидаг ларга асосланган: -       тайёр билимларни малум қилишга; -       намуна бўйича ўқитишга; -       алоҳидаликдан умумийликка индуктивли мантиққа; -       механик хотирага; -       вербаль тарзда ёритишга; -       репродуктив тарзда қайта намойиш этишга.

6 Анъанавий педагог технология – унинг айрим ўзига хос белгилари
(3) Ўқитиш жараёни АЎТ даги фаолият сифатида қуйидагилар билан тавсифланади: мустақилликнинг йўқлиги, ўқувчининг ўқиш билан боғлик меҳнатидаги мотивациянинг камлиги. Боланинг ўқиш фаолияти таркибида: - мустақил равишда мақсадни аниқлашнинг мавжуд эмаслиги, ўқиш мақсадларини ўқитувчи белгилайди; - фаолиятни режалаштириш ташқаридан олиб борилади, ўқувчининг хохишига зид равишда унга юклатилади; - бола фаолиятини якуний таҳлил қилиш ва баҳолаш унинг ўзи тарафидан эмас, ўқитувчи, бошқа катта шахс томонидан олиб борилади. Анъанавий педагогика томонидан ўқув фанлари бўйича ўқувчи БКМ ларини баҳолашнинг беш баллик (сонли) тизими ва мезонлари ишлаб чиқилган. Ўқувчилар БКМ ларини бешбаллик баҳолаш тизими катта даражада субъективлидир. Сонли баҳолаш – баҳо – кўпроқ мажбурлаш воситаси, ўқитувчининг ўқувчи устидан хукмронлик қилиш, ўқувчига ижтимоий ва рухий босим ўтказиш қуроли бўлиб қолади.

7 Шахсга йўналтирилган таълимнинг интерфаол технологиялари
(1) Шахсга йўналтирилган технологиялар: бутун мактаб таълими тизими марказига бола шахсини қўяди. Педагог ва бола ўртасидаги субъект-субъект муносабатларида хамкорлик технологиялари орқали демократизм, тенглик, хамкорлик амалга оширилади. Ўқитувчи ва ўқувчи хамкорлик, хаммуалифлик ҳолатида бўлиб, биргаликда ўқитиш мазмуни ва мақсадларини белгилайдилар, натижаларини бахолайдилар. Анъанавий дидактик тизимда хар қандай педагогик технология асосида тушинтириш ётади, шахсга йўналтирилган таълимда эса – тушиниш ва ўзаро тушиниш ётади. Тушинтиришда – фақат битта онг, битта субъект, монолог. Тушинишда – иккита субъект, иккита онг, бир бирини тушиниш, диалог. Тушинтириш – хар доим назар «тепадан пастга», хар доим сабоқ бериш. Тушиниш – мулоқат, хамкорлик, бир бирини тушинишда ўзаро тенглик. Фундаментал ғоя қуйидагиларни ўз ичига олади: тушинтиришдан тушинишга, монологдан диалогга, ижтимоий назоратдан ривожланишга, бошқаришдан ўз-ўзини бошқаришга ўтишни. Шахсга йўналтирилган таълим мухитида ижодкорлик ва тадқиқотли изланишлар бола турмуш тарзининг асосий усули бўлади.

8 Шахсга йўналтирилган таълимнинг интерфаол технологиялари
(2) Ўқув жараёнида, биланинг билим олиш фаоллиги даражасига қараб фаол ўқитиш ва нофаол ўқитишга ажратилади.  Нофаол ўқитишда ўқувчи ўқув жараёни объекти ролида бўлади: у ўқитувчи томонидан тақдим этилган ёки бошқа манбаалардан олинган материални эгаллаши ва айтиб бериши лозим. Бунда, адатдагидек, таълим олувчилар ўзаро хамкорлик қилмайдилар, муаммоли ёки тадқиқотли масалаларни ечмайдилар.

9 Шахсга йўналтирилган таълимнинг интерфаол технологиялари
(3) Фаол ўқитишда, ўқучилар кўпинча ўқув фаолиятининг субъектига айланади, ўқитувчи билан диалогга киришади, ижодий, тадқиқотли, муаммоли масалаларни ечиб таълим жараёнида фаол иштирок этади. Вазифаларни жуфтликда, гуруҳда ечиш орқали ўқувчиларнинг ўзаро хамкорлиги амалга оширилади.

10 Шахсга йўналтирилган таълимнинг интерфаол технологиялари
(4) «Интерфаол таълим» термини қуйидагилар билан боғлиқ холатларда кўпроқ эсга олинади: ахборот технологиялари, масофадан ўқитиш, электрон дарслик ва ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш, Интернет, шунингдек, он- лайн режимида ишлаш жараёнларида. «Фаол ўқитиш»нинг замонавий йўналишларидан бири бўлиб интерфаол ўқитиш ҳисобланади.

11 Шахсга йўналтирилган таълимнинг интерфаол технологиялари
(5) Ўқитишнинг интерфаол технологиялари – «билимлар диалог, полилог орқали хамкорликдаги фаолиятда эгалланади, ўқишни ҳамкорликда билимларни эгаллаш жараёни деб қабул қилиш» Таълим жараёни иштирокчилари ўртасидаги қарамлик муносабати бунда хамкорлик муносабатлари билан алмашади. Педагог ахборот манбаларидан бири, иш жараёнидаги ёрдамчи функциясини бажаради. Ўнинг фаолиятида марказий ўринни индивид сифатида алохида ўқувчи эмас, бир-бирини қўллаб қуватлаётган ва фаолликка ундаётган, ўзаро ҳамкорликда ишлаётган ўқувчилар гуруҳи эгаллайди. Интерфаол ўқитишнинг принциплари: -диалогли хамклорлик; -кооперация ва хамкорликка асосланган кичик гуруҳларда ишлаш; -фаол-ролли (ўйинли) фаолият; - ўқишни тренинг тарзида ташкил этиш.

12 Тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш бўлими
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази Тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш бўлими Эътиборингиз учун рахмат!


Download ppt "Анъанавий ва интерфаол педагогик технологиялар"

Similar presentations


Ads by Google